Истеъмолчиларга авиачипталар пуллари қайтариб олиб берилди

17:31 10 Июнь 2021 Жамият
884 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч телефони орқали Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.Балясников томонидан мурожаат келиб тушган.

Унда истеъмолчи, 2020 йил февраль ойида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида жойлашган «ООО Нафосат Бўстони» МЧЖ нинг авиабилет сотиш шохобчасидан Тошкент — Калининград йўналиши бўйича жами 5 дона 11 539 000 (ўн бир миллион беш юз ўттиз тўққиз минг) сўмга авиачипта сотиб олган. Бироқ пандемия даврида авиақатновлар маълум муддатга узайтирилганлиги сабабли парвоз амалга оширилмаган. Шундан сўнг, фуқаро чипта пулларини қайтаришини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилса-да, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.

Ана шундай мурожаатлардан яна бири, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.Самадов томонидан келган бўлиб, истеъмолчи «ООО Достон Сервис Плюс» МЧЖ нинг авиабилет сотиш шохобчасидан ўғли А.Самадовга Россия Федерациясига бориш учун 10 000 000 (ўн миллион) сўмга авиачипта сотиб олади.  Аммо фуқаро А.Самадовга аэропортда алимент тўловларидан қарздорлик мавжудлиги сабаб учишга рухсат берилмаган. Қизиқарли томони шундаки, фуқаро А.Самадовга алимент тўловларидан қарздорлик мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан ўз вақтида огоҳлантирилмаган. Фуқаро чипта учун тўланган 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағни қайтаришни сўраб «ООО Достон Сервис Плюс» МЧЖ га бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамай пули қайтариб берилмаганлигини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаатлар ўрганилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига 21.539.000 (йигирма бир миллион беш юз ўттиз тўққиз минг) сўм маблағ ундирилишига эришилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер