Иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларнинг 70 фоизи экспорт қилинди
Андижон вилоятидаги мавжуд 148 гектар майдондаги иссиқхоналарда баҳор тафти ҳукмрон. Бу ерда етиштирилаётган бодринг ва помидор кўчатлари баравж ривожланмоқда. Жумладан, Булоқбоши туманидаги «Нектар агро» масъулияти чекланган жамияти томонидаги 2,5 гектар майдонда 200 тонна помидор, 100 тонна бодринг етиштириш кўзда тутилган.
— Бу йилги мавсумда 42 тонна помидор етиштирдик, — дейди МЧЖ раҳбари Абдуҳаким Тўланов. — Маҳсулотнинг 75 фоизи қўшни давлатларга экспорт қилинди.
Жорий йилда вилоятдаги мавжуд иссиқхоналарда 13 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, 70 фоизи Россия, Бельгия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон каби мамлакатлардаги харидорларга етказиб берилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг