Исроилнинг Ливанга берган зарбалари қурбонлари сони 1,1 минг нафарга яқинлашди
Исроилнинг Ливанга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 1 094 кишига етди, деб хабар бермоқда ТАСС мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
— Бир сутка давомида Исроил ҲҲКнинг Ливан жанубий ва шарқий туманларига берган зарбалари оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, яна 153 киши жароҳатланди. Ҳарбий эскалация бошланганидан буён ҳалок бўлган фуқароларнинг умумий сони 1 094 нафарга, яраланганлар эса 3 119 нафарга етди. 2 мартдан 24 мартгача бўлган даврда Исроил ҳужумлари қурбонлари орасида 120 нафар бола ва 81 нафар аёл бор, — дейилади хабарда.
Ҳарбий ҳаракатлар кетаётган ҳудудлардан 1 049 328 киши кўчиб кетган, улар асосан Байрут шаҳрида жамланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг