Исроилдаги Ўзбекистон фуқороларидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди

09:49 29 Июнь 2024 Жамият
691 0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди. 

Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни сўраган:

  • Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг;
  • Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command)дан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтинг;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
  • Имкон қадар оломондан қочинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланинг.

Шунингдек, ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги алоқалар орқали мурожаат қилиш тафсия этилган:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397

Электрон почта: ил.uzembassy@mfa.uz

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер