Исроил Сурия пойтахти Дамашққа ҳужум уюштирди
Фото: Reuters
Сурия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, пайшанба куни Исроил армияси Дамашқ марказидаги Кафр-Суса маҳалласи ва Ҳомс қишлоғидаги ҳарбий объектни нишонга олиши оқибатида бир аскар ҳалок бўлган ва яна 7 киши яраланган.
Сурия матбуоти Дамашқда Исроилнинг Кафр-Сусада турар-жой биносига зарба берилганидан кейин портлаш овозлари эшитилгани ҳақида хабарлар тарқатди.
Исроил одатда Суриядаги зарбалар ҳақида изоҳ бермагани учун охирги зарба бўйича ҳам ҳеч қандай баёнот бермади. Ҳужум АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилнинг Ғазога қарши урушини тўхтатиш учун минтақага сафари пайтида содир бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг