Исроил кучларининг Ғазони бомбардимон қилиши оқибатида сўнгги 24 соат ичида 60 нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Исроил кучларининг Ғазо бўйлаб уюштирган ҳужумлари оқибатида 60 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.
Маълум қилинишича, кеча, 21 июнь куни Исроил кучлари Ғазо ҳудудига ҳужум уюштириб, 60 дан ортиқ фаластинликни ўққа тутган. Бундан ташқари, яна 11 нафар инсонпарварлик ёрдамлари марказига борган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ҳужумга учраган.
ҲАМАС ҳаракати Ғазодаги очарчиликни тўхтатиш ва мазкур урушга барҳам бериш учун кечаю кундуз ишлаётгани ҳамда воситачиларни жалб қилаётганини таъкидлаган. Ғарб мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари эса Исроилнинг Ғазодаги ёрдамга муҳтож маҳаллий аҳоли вакилларига қилаётган ҳужумларини кескин қоралаб, зудлик билан урушни тўхтатиш лозимлигини билдирган.
БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам бериш агентлиги раҳбари Филипп Лаззаринининг таъкидлашича, Ғазо касалхоналаридаги шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа тиббиёт ходимлари очлик ва чарчоқ туфайли ҳушидан кетмоқда.
Ғазо соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида шу вақтга қадар камида 59 минг 029 киши ҳалок бўлган, яна 142 минг135 киши эса турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг