Исроил Ғазода қурилиш ишларини бошлади

12:47 15 Май 2025 Жамият
209 0

Исроил Ғазода гуманитар ёрдам тарқатиш марказлари сифатида фойдаланиши мумкин бўлган бир қатор объектларни қуришни бошлади. Бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган расмлар асосида ББC хабар қилди.

Бундай тақсимлаш нуқталари айнан қаерларда бўлишини Исроил очиқламаган, аммо Ғазонинг жанубий қисмида камида тўртта марказ, шимолроқда, яъни ҳарбийлар назоратидаги Нетзарим йўлаги яқинида яна биттаси қурилмоқда.

Ҳозирда Ғазонинг 2,1 миллионга яқин аҳолиси очарчилик хавфи остида бўлиб, «The Gaza Humanitarian Foundation» дастлаб озиқ-овқат, сув ва гигиена тўпламларини аҳолининг 60 фоиздан камроқ қисмига етказиб бера олишини ҳамда ўз фаолиятини май ойининг охиригача бошлашини маълум қилган. Ташкилот тарқатиш марказлари тўлиқ ишламагунча оддий каналлар орқали ёрдамни етказиб беришга чақирди.

Таъкидлаш жоиз, Исроил ҳукумати март ойида Ғазога озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришни тўхтатган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер