Исроил Ғазо аҳолисини эвакуация қилиш учун 24 соат вақт берди

14:25 13 Октябр 2023 Дунё
593 0

Фото: Reuters

Исроил Мудофаа кучлари Ғазо тинч аҳолисини хавфсизлиги учун жанубий ҳудудларга эвакуация қилишга чақирди. Шунингдек, тинч аҳолидан Исроил билан чегарага яқинлашмаслик сўралган. БМТ маълумотларига кўра, кўчириш учун 24 соат вақт берилади. Гап 1,1 миллион фаластинлик ҳақида бормоқда.

“Исроил Мудофаа кучлари барча Ғазо аҳолисини уйларини тарк этишга, ўз ҳимояси учун жанубга кўчиб ўтишга ва харитада кўрсатилганидек Ғазо дарёсининг жанубидаги ҳудудга жойлашишга чақиради”, — дейилади Исроил армияси баёнотида.

Баёнотда айтилишича, ҲАМАС террор ташкилоти Исроил давлатига қарши уруш бошлади. Ғазо шаҳри жанглар кетаётган ҳудуд. Эвакуация аҳолининг шахсий хавфсизлиги учун зарур. Ғазога фақат хабар берилганидан кейин қайтиш мумкин бўлади.

БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик тинч аҳоли 24 соат олдин эвакуация қилиниши кераклигини айтди.

“Худди шундай буйруқ БМТнинг барча ходимлари ва БМТ агентликларида, жумладан, мактаблар, соғлиқни сақлаш марказлари ва клиникаларда жойлашган ходимларга ҳам тегишли”, — деди Стефан Дюжаррик.

Ғазо ички ишлар вазирлигига кўра, Исроил орқамизга ҳужум қилиш ва фуқароларни чиқариб юбориш учун психологик урушга эътибор қаратмоқда.

Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш 7 октябрь куни эрта тонгда Исроил ҳудудига ракеталар отилгани билан бошланган.

Кейин жангарилар мамлакатнинг жанубий вилоятларига бостириб киришди. Исроил 1,3 мингдан ортиқ, Фаластинда 1,5 мингга яқин ҳалок бўлган.100 га яқин исроиллик жангарилар томонидан асирга олинган, улар Ғазо секторида ушлаб турилибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер