Исроил Арманистоннинг Фаластинни тан олиши жиддий оқибатларга олиб келиши билан таҳдид қилди

04:08 22 Июнь 2024 Дунё
602 0

Иллюстратив фото

Арманистоннинг Фаластинни суверен давлат сифатида тан олиш қарори Исроил — Арманистон муносабатлари учун жиддий оқибатларга олиб келади ва Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати учун «мукофот» ҳисобланади. Бу сўзларни Исроил бош вазир Бенямин Нетаняҳу идораси маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман айтиб ўтди.

«Арманистоннинг Фаластинни суверен давлат сифатида тан олиши ҲАМАС террорчилари учун мукофотдир», — дейилади маслаҳатчи баёнотида.

Унинг қўшимча қилишича, Ереваннинг бундай ҳаракатлари «Исроил ва Арманистон муносабатлари учун узоқ муддатли жиддий оқибатларга олиб келади».

Аввалроқ, Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Фаластинни давлат сифатида тан олингани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер