Испаниялик нафақахўр официантга 1,5 миллион евро мерос қолдирди

17:44 01 Март 2021 Дунё
1357 0

Вальядолид суди кекса аёл официантга қолдирган 1,5 миллион евролик мерос иши билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда unian.net нашри хабар бермоқда.

95 ёшли аёл қариялар уйига кўчишдан бир неча кун олдин ўз васиятини ўзгартирган. У меросни жиянига эмас, официантга қолдиришга қарор қилган. Бунга сабаб официант қарияга яхши муомалада бўлгани ва унга мазали овқатлар тайёрлаб бергани айтилмоқда.

Кекса аёлнинг жияни эса официантни кекса аёлнинг бойлигини ўзлаштириш учун ундан фойдаланганликда айблаб судга мурожаат қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер