Испаниядан дуранг, Аргентинадан йирик ғалаба

21:04 01 Апрель 2026 Спорт
106 0

Кеча, 31 март куни дунёнинг бир қатор етакчи терма жамоалари ўртоқлик ўйинларида иштирок этишди.

Мундиал мезбони Канада терма жамоаси ўз майдонида Тунис билан ўйин ўтказди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Шунингдек, Испанияда бўлиб ўтган Испания ва Миср ўйинида ҳам ҳисоб очилмади.

Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси эса ўз майдонида Замбия билан куч синашди. Учрашув 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Голларга Лионель Месси, Николас Отаменди, Хулиан Альварес ва Валентин Барко муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида Доминик Чанда ҳисобига ёзилди.

Мундиал ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири Бразилия терма жамоаси эса Америка Қўшма Штатларида кеча Хорватия термаси билан тўқнаш келди. Учрашув “пентакомпионлар“нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга ғолиблардан Габриэл Мартинелли, Игор Тиаго ва Данило муаллифлик қилди. Хорватиянинг ягона жавоб голи эса Ловре Майер ҳисобига ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер