Испанияда сайёҳлар учун коронавирусдан ҳоли хавфсиз курорт яратилди

22:47 09 Июль 2020 Дунё
949 0

Фото: lenta.ru

Испанияда коронавирус вақтида саёҳат қилиш учун махсус «ультра хавфсиз» курорт барпо қилинди. Хусусан, Таррагона шаҳрида коронавирусдан ҳоли, ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган истироҳат боғи яратилди. У ерга коронавирус тест синовидан ўтказилган сайёҳларгина кириши мумкин.

Сайёҳлар тест синамасидан муваффақиятли ўтишгач истироҳат боғи ҳудудида тиббий ниқоб ва хавфсиз ижтимоий масофасиз бемалол дам олишади.

Ушбу дам олиш зонаси 40 та кўчма уй, 10 та автофургонни жойлаштириш учун майдон, авто уй ва чодирларга мўлжалланган. Лойиҳа ташкилотчилардан бирининг таъкидлашича, ушбу ҳордиқ чиқариш маскани инсонларга ортиқча хавфсизлик чораларига амал қилмасдан тўла эркинликдан лаззат олиш имконини беради.

Дам олиш масканидаги меҳмон уйлари учун эса қатъий хавфсизлик чоралари ва назорати ўрнатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер