Испанияда коронавирус қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилади

21:34 17 Июнь 2020 Дунё
1366 0

Фото: ТАСС

Испания Бош вазири Педро Санчес 16 июль куни мамлакат миқёсида коронавирус пандемиясидан вафот этган 27 000 кишини хотирлаш маросими ўтказилишини маълум қилди, дея хабар берди Associated Press агентлиги.

Санчеснинг сўзларига кўра, маросимда Испания қироли Филипп VI, Европа Иттифоқи ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олий даражали расмийлари иштирок этади.

Илгари хабар берилганидек, Испания коронавирус тарқалгандан бошлаб энг қаттиқ изоляция режимини жорий этганди. Ушбу эпидемияни енгиш учун мамлакатга икки ой вақт кетди.

Испанияда 244 минг киши коронавирус юқтирган. Мамлакатда пандемия қурбонлари сони 27 136 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер