Исматулла Иргашев Гаага шаҳрида Нидерландиянинг Покистон ва Афғонистон бўйича Махсус вакили Макс Вальстар билан музокаралар ўтказди

18:37 03 Ноябрь 2022 Сиёсат
788 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Гаага шаҳрида Нидерландиянинг Покистон ва Афғонистон бўйича Махсус вакили Макс Вальстар билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландиянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан инсонпарварлик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Макс Вальстар Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, уларни ўз вақтида ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, деб таъкидлади.

Шунингдек, мамлакатнинг янги ҳукумати томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари – кенг вакилликка асосланган ҳукуматни яратиш, асосий инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар ва қизлар, шунингдек, миллий озчиликларни ҳурмат қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Макс Вальстар Ўзбекистон томонининг Афғонистон янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит позициясини ишлаб чиқмасдан туриб, ўткир ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, миллий иқтисодиётни тўлиқ тиклаш мумкин эмас, деган фикрига қўшилди. .

Томонлар афғон масаласи маслаҳатлашувларни мунтазам давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер