Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ишлари 80 фоиз бажарилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Марказ директори Шоазим Минаваров маълум қилди.
Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдони – 7,02 гектар, бинонинг ўлчамлари – 161,0х118,8 метр. Бинонинг сатҳи – 19 307,2 м2.
Марказ биносида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг магистратура ва докторантура бўлимлари учун – 70 та хона, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маъмурияти учун – 35 хона, Ислом цивилизацияси маркази учун – 21 хона, кутубхонага – 36 та хона ажратилди.
Қабуллар зали – 835 м2, Қуръон зали – 1 648 м2, мавсумий кўргазмалар зали – 884м2, конференциялар зали – 919,7 м2.
Қуръон залида фойдаланиш учун Қуръони каримнинг 28 та қадимий ва нодир мусъҳафидан иборат коллекцияси шакллантирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг