Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» номинацияси бўйича расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислом цивилизациясининг бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган ташаббуси ҳисобланади.
Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган ушбу марказнинг майдони — 10 гектар, бинонинг узунлиги — 161 метр, кенглиги — 118 метр, гумбазнинг баландлиги — 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Айнан шу хусусиятлар жаҳон рекордига асос бўлган.

Марказнинг Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани тўғрисидаги сертификат ташкилот вакили Шейда Субашы томонидан тантанали равишда топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг