Иштихонда 432 миллион сўмлик газ талон-торож қилинди
Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълумот берди.
Унда айтилишича, Самарқанд вилояти Иштихон туманида комплаенс назорат тузилмалари, туман-шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Иштихон туманининг «Беш ариқ» МФЙда жойлашган ЙТТ А.Р.га қарашли бинода хатлов ўтказилган. Унда истеъмолчи таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 432 миллион 619 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг