Ишсизларга 20 сотихдан ер берилди

18:29 26 Июнь 2024 Жамият
419 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Норин туманидаги Яшик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 12 нафар ишсиз ёшлар ва аёлларга «Шермамат Хусниддин» фермер хўжалиги майдондан 20 сотихдан ер берилди. Аҳоли эҳтиёжманд қатлами вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган экинзорларга «Бир контур-бир маҳсулот» тамойили асосида мош экиш тавсия қилинди. Парвариши унча мураккаб бўлмаган бу экин маҳаллий шароитда юқори ҳосил беради. Қолаверса, етиштирилган маҳсулот сотуви кафолатланган. Туманда бир қатор тадбиркорлар мошни қадоқлаб экспортга чиқариш билан шуғулланади.

Маълумот учун, Наманган вилоятининг Норин туманида 421 гектар ғалладан бўшаган ер майдони такрорий экин экиш учун аҳолига ажратиб берилмоқда. Бу билан 2064 нафар кам таъминланган оилага деҳқончилик орқали даромадга эришиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, эҳтиёжмандларга 250 килограммдан 526 тонна буғдой, 42060 дона сомон пресси ҳам ёрдам сифатида тарқатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер