Ишга қабул қилишнинг шаффоф тизими яратилди

10:48 07 Март 2022 Жамият
1909 0

Олий ва профессионал таълим муассасаларидаги мавжуд бўш иш ўринларига ҳужжатларни қабул қилиш ва танлов асосида саралаб олиш жараёнлари босқичма-босқич онлайн шаклга ўтказилади.

Мазкур электрон платформа яратишдан асосий мақсад олий ва профессионал таълим муассасаларига ишга қабул қилиш ва танлов асосида саралаб олиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, танлов жараёнида шаффофликни таъминлаш, махсус электрон дастур асосида талабгор фуқаролар ва тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг барчасини тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда саралаб олишга қаратилган.

Дастлабки босқичда, 2022 йилнинг март ойидан бошлаб вазирлик тасарруфидаги профессионал таълим муассасаларининг мавжуд вакант директор ва директор ўринбосарлари лавозимларига талабгорлар ҳужжатларини қабул қилиш ва танлов асосида саралаб олиш олий ва профессионал таълим муассасаларида мавжуд бўш иш ўринларига ҳужжатларни онлайн топшириш платформаси ваcанcй.эду.уз сайти орқали амалга оширилади.

Профессионал таълим муассасаларидаги мавжуд вакант директор ва директор ўринбосарлари лавозимларига талабгорлар ҳужжатларини қабул қилиш ва танлов асосида саралаб олиш 4 босқичда амалга оширилади:

- биринчи босқич – танлов ўтказилиши тўғрисида эълон;

- иккинчи босқич – ҳужжатларни қабул қилиш ва саралаш;

- учинчи босқич – суҳбат ўтказиш;

- тўртинчи босқич – номзодни ишга қабул қилиш ёки рад этиш бўйича хулоса бериш.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан махсус электрон платформадаги сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Электрон сўровномага маълумотнома (обективка), тегишли диплом нусхалари илова қилинади.

Номзод хоҳишига кўра, қўшимча равишда электрон сўровномага сертификат ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаларини ҳам илова қилиши мумкин.

Бунда номзодга бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ бўлмаган вакант лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер