Ишчи-ходим ҳамкасбининг машинасида бирга ишга борса бўладими?
Архив сурат
- Шахсий автомобилига эга бўлмаганлар бирга ишлайдиган ҳамкасбларининг автомобилида бирга ишга бориб келиши мумкинми?
Фуқароларнинг мурожаатларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси жавоб берди.
- Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 13 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнининг 11-банди “г” кичик бандига асосан:
* ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларидан фақат ишга бориш ва қайтиш вақтида фойдаланиши белгиланган;
* бир муассасада фаолият олиб борувчи ходимлар ишга боришда ва қайтишда хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларида бир йўналишда биргаликда бирга қатновга рухсат берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг