Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

08:14 17 Февраль 2025 Жамият
256 0

“Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик расмий хабарида.

Шунингдек, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилиниши, ишончли манбаларга таяниш ва текширилмаган хабарларни тарқатмаслик сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер