Иқтисодиётда давлат иштироки янада қисқаради — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда (саноат, транспорт, энергетика ва бошқалар) соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда корхоналар маҳсулотларининг сифатини оширишга имкон яратади.
Савол-жавоб ва муҳокамаларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг