Иқтисодиёт ва молия вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жасур Ҳазратқулович Қаршибаев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Жасур Қаршибаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти директори лавозимида ишлаган, шунингдек Халқаро валюта жамғармасининг Монетар сиёсат ва капитал бозори департаментида молия сектори эксперти сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жамшид Қўчқаров Шерзод Кудбиев ўрнига вазир лавозимига тайинланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг