Иқлимшунослар Ерда чидаб бўлмас даражада иссиқлик бошланишидан огоҳлантирмоқда

03:19 29 Октябр 2021 Дунё
1656 0

Фото: Getty Images

Глобал исиш яқинда Ердаги ҳаётни чидаб бўлмас даражага олиб келади. Олимларнинг бу борада олиб борган тегишли тадқиқотлари ҳақида Phys.org сайтида батафсил мақола чоп этилди.

Мақолада, аввало, АҚШнинг Ўлим водийсидан Яқин Шарққача ва Ҳиндистондан Саҳрои Кабиргача бўлган минтақалар аҳолиси ҳароратнинг сезиларли даражада ошиши ҳақида огоҳлантирилган. 

Тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, ушбу минтақалар аҳолиси аллақачон иқлим ўзгаришидан ўзларини ноқулай ҳис қилишмоқда.

Иқлим бўйича эксперт Зик Хаусфазернинг таъкидлашича, ҳарорат ҳаддан ташқари юқори бўлади. Масалан, 2021 йилда Америкадаги Ўлим водийсида ҳарорат 54,4 °Сгача кўтарилган.

Шу ўринда мутахассислар Ерда қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, бўронлар ва тошқинларни ҳақида башорат қилмоқдалар.

«Ерга иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда. Катаклизмлар кўпаймоқда», дейди Пер-Симон Лаплас институти директори Робер Вотар.

Тадқиқот хулосасида айтилишича, агар одамлар ҳеч қандай чора кўрмаса, вазият янада оғирлашиб, инсоният чидаб бўлмас даражадаги иссиқликка тўқнаш келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер