Иқлим ўзгариши ариларнинг мавжудлигига таҳдид солмоқда
Фото: Getty Images
Риверсайддаги Калифорния университети олимлари иқлим ўзгариши кўплаб экинлар, жумладан, помидор, қалампир ва картошканинг чангланиши билан боғлиқ бўлган асалариларнинг овқатланишига салбий таъсир кўрсатишини аниқладилар. Бу ҳақда "Microbial Ecology" журналида чоп этилган мақолада қайд этилган.
Тадқиқотчиларга кўра, иқлим ўзгариши ҳашаротлар учун озуқа манбаи бўлган гул нектарининг микробиал мувозанатига таъсир қилади. Бу ариларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Ҳароратнинг бироз кўтарилиши билан ҳам микробларнинг метаболизми тезлашади, бу уларнинг тезроқ кўпайишига ва нектар таркибидаги шакарларнинг кўпроқ фоизини ўзлаштиришига олиб келади.
Асалариларнинг таъмга бўлган афзалликларини синаб кўриш учун олимлар лабораторияда бир неча турдаги нектар тайёрладилар. Бир қатор нектар намуналари стерилизация қилинган ва баъзиларида паст ёки юқори ҳарорат шароитида жойлаштирилган микроблар мавжуд эди.
Маълум бўлишича, асаларилар таркибида шакар камроқ бўлса ҳам, фақат маълум миқдорда микроблари бўлган нектарни афзал кўришади. Улар жуда кўп микробли нектардан ва микробсиз нектардан воз кечдилар.
Олимларнинг тахминига кўра, бактериялар ва хамиртуруш асалариларга шакарни ҳазм қилишга ёрдам беради ёки микроорганизмлар ҳашаротлар саломатлиги учун фойдали бўлган метаболитларни ишлаб чиқаради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг