Ипотека ва таълим кредитлари фоизлари ўзгармайди
Фото: Иллюстратив фото
«Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар, амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.
— Бунда, 10 фоиздаги кредитлар кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.
— Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоизларни камайтириш Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг