Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари янги ташкил этилган агентликка раҳбар бўлди

12:51 19 Август 2021 Иқтисодиёт
859 0

Давлат раҳбарининг жорий йилнинг Қарори билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Шавкатович Қудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги Бош директори вазифаси юклатилди.

Агентлик 2021 йил 19 июль куни Президентнинг Фармони билан ташкил этилган. Агентлик функцияларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш, мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш киради.

Шунингдек, Агентлик томонидан халқаро методлардан фойдаланган ҳамда мунтазам сўровлар ўтказган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини шакллантириш ва доимий юритиш ҳамда шу асосда давлат органларининг инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер