“International Robotics Challenge 2020” халқаро робототехника мусобақасига старт берилди

16:17 03 Ноябрь 2020 Жамият
1098 0

Узоқ кутилган ва анъанага айланган “International Robotics Challenge” (IRC-2020) мусобақаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақани Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директор ўринбосари Акбархон Собирхонов очиб берди.

- Бу йил дунё бўйлаб пандемия бўлишига қарамай мусобақа ўз моҳиятини йўқотмаган ҳолда онлайн тарзда ўтказишга муваффақ бўлдик. Мазкур мусобақани мамлакатимизда рақамлаштиришни тезлаштиришга ва тажрибаларга эга бўлишимизга сабаб бўлди, десак адашмаймиз, - деди А.Собирхонов.

Ундан ташқари бугунги “International Robotics Challenge” (IRC-2020) Халқаро робототехника мусобақаси очилиш маросими мунособати билан Канада давлат Cogmation Robotics компанияси президенти ҳамда бош директори Larry G Schmidt ҳамда Жанубий Корея Global Robot Cluster президенти Kim Chang-ho, Қозоғистон республикаси Робототехника бўйича федерация президенти Айжан Жакеева ўз видео табрикларини йўллашди.

Бугунги мусобақаларда 11 та давлатдан 200 га яқин ёшлар (Жанубий Корея, Грузия, Озарбайжон, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Туркия, Малайзия) иштирок этмоқда.

Ундан ташқари, Мексика, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон давлатларининг экспертлари сўзга чиқди ва савол-жавоб сессияси бўлиб ўтди.

“International Robotics Challenge” (IRC-2020) Халқаро робототехника мусобақаси 3-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа йўналишлари:

LEGO платформасидаги виртуал мусобақалар якка иштирокчи тартибида ўтказилади. Мусобақалар LEGO компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Virtual Robotics Toolkit платформасида ўтказилади.

Stairway from Heaven (8-12 ёш) – Виртуал харитадаги қора чизиқлар бўйлаб энг қисқа вақтда белгиланган масофани босиб ўтиш.

Chimney (13-16 ёш) – турли рангдаги жисмларни ажрата олиш, кўрсатилган рангдаги жисмни белгиланган жойга олиб бориш.

Creative йўналишидаги мусобақалар Build the Future (8-14 ва 14-30 ёш), да иштирокчилар аниқ вазифага мослаштирилган лойиҳалар билан иштирок этади. Иштирокчилар ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларини экспертларга таништиради ва ҳимоя қилади.

Мусобақа ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун www.robochallenge.uz ҳаволасига ўтинг. Мусобақалар давомидаги кунлик янгиликлар ва маълумотлар www.robochallenge.uz манзили ҳамда мусобақанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бериб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер