“Интер Майами“ қийин ғалабага эришди
Кеча, 22 март куни МЛС Шарқий конференциясининг 5-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги ўйинда “Интер Майами“ жамоаси сафарда “Нью-Йорк Сити“ устидан иродали ғалабани қўлга киритди.
Ўйинда ҳисоб учинчи дақиқада “майамиликлар“ ҳимоячиси Гонсало Лужан томонидан очилди. 17-дақиқада Николас Фернандес ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Агустин Ойеда ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Лионел Месси ҳисобни тенглаштирди. Таъкидлаш жоизки, бу Мессининг профессионал фаолиятидаги 901-голи бўлди.
74-дақиқада “Интер Майами“нинг бразилиялик ҳимоячиси Михайл ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.
Шу тариқа ўйин “Интер Майами“ жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалаба эвазига жамоа турнир жадвалида тўққизинчи ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг