Инсульт ва юрак хасталиклари хавфини оширадиган ичимликлар номи маълум қилинди

12:29 18 Март 2024 Дунё
889 0

Фото: Depositphotos

Оксфорд университети олимлари шакарли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ва инсульт хавфини оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари «BMC Medicine» журналида чоп этилди.

Тадқиқот давомида олимлар 100 мингдан ортиқ одамнинг овқатланиш одатларини баҳолашди. Бу жараёнда саломатлик ҳақида маълумот тўпланди ва иштирокчиларнинг 206 турдаги озиқ-овқат ва 32 ичимликдан углеводларни истеъмол қилишини таҳлил қилинди. Ўрганилган углеводлар турлари шакарга бўлинган. Улар кейинчалик эркин шакар, эркин бўлмаган шакар ва толага (крахмалли бўлмаган полисахаридлар) ажратилган. Шундан сўнг, 9 йилдан ортиқ давом этган кузатув даври бошланди.

Бу вақт ичида деярли 10 минг кўнгиллида юрак хасталиги ва инсульт аниқланган. Қўшимча тадқиқотлар ва бир қатор тузатишлардан сўнг, олимлар углеводларни умумий истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келишди. Шу билан бирга, газланган сувлар, мева шарбатлари ва сутли коктейллар каби озиқ-овқатларда эркин шакарни кўпайтириш барча юрак-қон томир касалликлари хавфининг ошишига олиб келган.

Хусусан, эркин шакарлардан олинган ҳар беш фоиз энергия (калория) учун инсульт хавфи 10 фоизга, юрак хасталиги 6 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер