Instagram‘да «mute» тугмачаси жорий қилинди

12:14 23 Май 2018 Жамият
1365 0
Фото: The Verge

Фото ва видеолар жойлаштиришга ихтисослаштирилган Instagram ижтимоий тармоғида «mute» (эътиборсиз қолдириш) тугмачаси пайдо бўлди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотга кўра, ушбу тугмача орқали фойдаланувчи обуна бўлган профиль постлари ва тарихини ўзи учун кўринмайдиган қилиб қўйиш имконини беради.

Янги функцияни ишга тушириш учун фойдаланувчи суратининг ўнг юқори бурчагида турган уч нуқта (…) белгисига ёки унинг профилига босиш даркор. «Mute»  режимини ўчириб қўйиш ҳам худди шу каби профиль орқали амалга оширилади.

Беркитиб қўйилган аккаунтга бу борада огоҳлантириш бормайди.

Агарда фойдаланувчи суратда ёки изоҳда қайд этилган бўлса, «Mute»  режими танланганиданидан кейин ҳам унга хабар бориб туради, шунингдек, ушбу суратни кўриши ҳам мумкин бўлади.

Маълумот учун, тармоқ бу функцияни апрель ойидан буён синовдан ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Биринчи бўлиб америкалик талаба қиз ўз иловасида бу ўзгаришларни пайқаган. Шунингдек у эндиликда постларга фақатгина «лайк» тугмачаси эмас, балки турли смайлклар орқали муносабат билдириш имконияти ҳам берилганини ҳам пайқаган. Айни вақтда бундай функция фейсбук тармоғида ишлатилади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер