«Instagram» ижтимоий тармоғида фирибгарлар ҳисоб маълумотларини қўлга киритишмоқда
Фото: Архив сурат
«Vade» киберхавфсизлик компаниясининг хабар беришича, фирибгарлар «Instagram» ижтимоий тармоғидаги аккаунтлар маълумотларини ўғирлашнинг янгича усулидан фойдаланишмоқда.
Гап шундаки, фирибгарлар «Instagram»инг пароль тиклаш бўлимига ўтиб, фойдаланувчининг аккаунтига бир неча сўровларни юборишади ва электрон почта манзилига «Сизнинг «Instagram» аккаунтингизга киберҳужум бўлмоқда. Аккаунтингизни ҳимоя қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг» мазмунидаги зарарли ҳаволани юборади. Аккаунт эгаси зарарли ҳаволага ўтиши билан барча шахсий маълумотлари фирибгарлар қўлига ўтади.
Ҳурматли фуқаролар интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган вақтда шубҳали ҳаволаларга кирмаслигингизни тавсия қиламиз!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг