Вазирнинг суҳбат ўтказишидан муддао не эди?

17:14 03 Июль 2018 Жамият
2234 0
Фото: genomics.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида2018 йил6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалар кимёси институтида ўтказилган мажлис баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академияси юртимиздаги барча илмий-тадқиқот муассасалари илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларини суҳбатдан ўтказди. Суҳбатдан ўтказиш комиссиясига Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди.

Эндиликда олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарлари инновация фаолиятига оид масалалар, илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш натижалари бўйича бевосита Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳисоб берадилар.

Суҳбатдан ўтказиш давомида илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва проректорларнинг мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишлари мазмун-моҳиятини тушуниши, шунингдек, тегишли илмий-тадқиқот йўналишларидаги илмий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилай олиш кўникмаларининг шаклланганлигига баҳо берилди. Бундан ташқари, тегишли соҳа ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган тадқиқотларни ташкил этиш, илмий натижаларни тижоратлаштириш, ёшларни илмий ишга кенг жалб этиш бўйича фаолият натижалари даражаси ўрганилди. Муассасанинг илмий-тадқиқот, педагогик фаолияти натижалари (илмий мақолалар, дарслик, ўқув қўлланма, монография ва бошқалар сони ва сифати)нинг эълон қилиниши, хорижий ҳамкорлари билан биргаликда олиб бораётган илмий ишлари ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, проректорлар ва директор ўринбосарлари суҳбат жараёнида бир йил давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари тўғрисида “Йўл харита”ларини белгилаб олдилар.
Шойим Бўтаев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер