Инглизчани инглизлардай гапирадиган ўн уч ёшли қиз

13:23 20 Октябр 2023 Жамият
405 0

Фото: “Халқ сўзи”

Тил билган эл билади, билими мустаҳкамланади. Давлатобод туманидаги 58 – умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Моҳинур Тоҳирова инглизчада бемалол сўзлаши билан кўпчиликни ҳайратга солади. У яқинда IELTS синовларида 7 баллни қўлга киритиб, ёш тоифасига кўра вилоятда энг яхши натижалардан бирини қайд этди.

Инглиз тили ва математика фанлари бўйича пухта билимга эга 13 ёшли иқтидор эгаси ҳозирда FLEX дастури ҳамда халқаро SAT имтиҳонига тайёргарлик кўрмоқда.

— Саккиз ёшимдан хорижий тилни мукаммал ўзлаштиришга киришганман, —дейди иқтидорли қиз.— Мақсадим ўрта мактабни тугаллагач, жаҳонга машҳур Гарвард университетининг халқаро иқтисодиёт йўналишида таҳсилни давом эттириш. Математика ва бошқа асосий фанларни пухта ўзлаштиришим орзуйимга қанот бўлади, деб ўйлайман.

Қайд этиш лозимки, Наманган вилоятидаги умумтаълим мактабларида IELTS синовларидан муваффақиятли ўтиб, махсус сертификатга эга бўлаётганлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида шундай даражага эришган ёшлар сони 623 тани ташкил этгани бунинг яққол тасдиғидир.

                                                                      Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер