Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси вафот этди
Кеча, 13 июнь куни соат 18:30 да Тошкент шаҳрида Индонезия Республикасининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината вафот этди. Бу ҳақда Индонезия элчихонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Сунарио Картадината 1950 йилда туғилган. У тиббиёт фанлари магистри, профессор бўлиб, 2019 йилдан бошлаб Индонезиянинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолият олиб бораётганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг