Импортни камайтириш ҳисобига арзон ва сифатли маҳсулот тайёрланмоқда

16:55 22 Ноябрь 2024 Жамият
363 0

Саминжон ҲУСАНОВ«Халқ сўзи». Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда автомобилсозлик саноати корхоналарининг ҳам хизмати катта бўлмоқда. Бу борада Андижон шаҳридаги “ADM Electronic” МЧЖ жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда.

— Ҳозирда “KIA” автомобили учун бутловчи эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқармоқдамиз, — дейди корхона ишчиси Ойбек Каримов. — Сафимиздаги мавжуд 300 нафар ишчиларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шароитлар яратилган.

2 гектар майдонни эгаллаган ушбу корхона 32 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган. Бир йилда 200 минг дона эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш орқали импорт ҳажмини камайтириб, ички бозорни сифатли ва арзон маҳсулот билан таъминлаб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер