Иммунолог «Омикрон»нинг инсон организмидаги асосий нишони ҳақида маълумот берди

21:14 17 Январь 2022 Дунё
1284 0

Иллюстратив фото

Япон олимлари томонидан олиб борилган лаборатория тадқиқотларда коронавируснинг «Омикрон» штамми юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ҳужайраларида яхшироқ кўпашини маълум бўлган. Бу эса касалликнинг енгил шакли эканини англатиши мумкин. Бу ҳақда россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючковнинг айтиб ўтди.

«Омикрон»нинг хусусиятлари ҳақида яхши маълумотлар мавжуд. Масалан, Япония олиб борилган лаборатория тадқиқотларида янги штамм юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ҳужайраларида яхшироқ кўпайиши ва ўпкада «дельта»га нисбатан анча кам намоён бўлиши маълум бўлган. Бундан қисман «Омикрон»нинг паст патогенлигини тушуниш мумкин», дейди иммунолог.

Ушбу фикрга вирусолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Анатолий Альтштейн ҳам қўшилмоқда. 

«Омикрон»нинг бу хусусияти вируснинг патогенлигини пасайиш нуқтаи назаридан энг муҳим жиҳатлардан биридир», дейди Альтштейн. Унинг қўшимча қилишича, бу ўлим даражасини пасайтиради.

Аввалроқ, Крючков дастлабки тадқиқотлар коронавирусга қарши эмлаш касалликнинг оғир даражаси ёки «Омикрон» штаммидан ўлим эҳтимолини 85-90 фоизга камайтиришини кўрсатаётганини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер