Имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркасида 4 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди
Фото: "Халқ сўзи"
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва “Инклюзив” таълим маркази ҳамкорлигида “Имконияти чекланган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар” савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 13 нафарга яқин имконияти чекланган фуқаролар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
Қайд этилишича, ушбу ижтимоий лойиҳа муаллифлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз бизнесини бошлашда кўмак беришни мақсад қилган.
Ярмаркада ҳунармандчилик буюмларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имконияти яратиб берилди. Савдо якунида 56 миллион сўмлик маҳсулотлар сотилди ҳамда 4 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Сурхондарё вилоятида мавжуд 724 маҳаллаларнинг барчасида ижтимоий ходимлар ўз иш фаолиятини маҳалла бошқарувидаги еттинчи вакил сифатида бошлади. Воҳада Республикада биринчи бўлиб Узун туманида “Ижтимоий хизматлар маркази” фаолияти йўлга қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг