Илон Маск Twitter ходимларини қисқартирмоқда
Фото: Иллюстратив cурат
Америкалик бизнесмен Илон Маск бошчилигидаги Twitter ходимларини қисқартиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, ишдан бўшатишнинг янги тўлқини компаниянинг Дублин ва Сингапурдаги офислари ходимларига таъсир кўрсатди. Қайд этилишича, 6 январь, жума куни камида 12 киши ишдан бўшатилган. Шу билан бирга, қисқартиришлар нотўғри маълумотларга қарши кураш бўлими ходимларига таъсир кўрсатди.
Октябрь ойи охирида Маск Twitterни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. Орадан кўп ўтмай, тадбиркор компания ходимларининг деярли ярмини ишдан бўшатишга улгурди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг