Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари учлигига кирди
“Tesla” ҳамда “Space Х” асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида учинчи ўринга чиқди.
Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, чоршанба куни “Tesla” акцияларининг 10 фоизга кўтарилиши, Маскнинг бойлигини 10,2 миллиард долларга оширган. Ҳозирги кунда тадбиркорнинг бойлиги 120 миллиард долларга баҳоламоқда.
“Facebook” раҳбари Марк Цукерберг 103 миллиард доллар билан тўртинчи, “LVMH” француз компаниялари гуруҳи бош директори Бернард Арно эса 103 миллиард доллар билан бешинчи ўринда қайд этилган.
“Bloomberg” хабарига кўра, айни пайтда 49 ёшли Илон Маск америкалик икки ишбилармондан ортда қолмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринни “Microsoft” асосчиларидан бири Билл Гейтс (128 миллиард доллар) эгаллаган бўлса, “Amazon” бош директори Жефф Безос кетма-кет учинчи йил давомида Ер юзидаги энг бой одам бўлиб қолмоқда. Унинг бойлиги бугунги кунда 183 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг