Илмий ташкилотларни молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилмоқда

19:29 14 Сентябр 2024 Жамият
661 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг тубдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига мувофиқ, киритилаётган янги механизм асосида илмий ташкилотларни молиялаштириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилиши, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ҳисобидан илм-фан харажатлари учун ажратилган маблағлар доирасида сақланаётган ва базавий молиялаштиришга ўтказилган илмий ташкилотларнинг илмий фаолиятини мувофиқлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши таклиф этилмоқда:

биринчидан, илмий ташкилотлар томонидан ҳисобот йилидан кейинги йил учун ишлаб чиқиладиган илмий-тадқиқот дастурлари юқори турувчи вазирлик ва идоралар орқали Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига экспертизадан ўтказиш учун киритилади;

иккинчидан, Агентлик томонидан илмий-тадқиқот дастурларига киритилиши таклиф этилган мавзуларнинг илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларга мувофиқлиги, аввал бажарилган илмий-тадқиқотларни такрорламаслиги ва илмий ташкилотнинг фаолият йўналишига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказилади;

учинчидан, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган илмий-тадқиқот дастурлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан келишилади ва илмий ташкилотнинг юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланади;

тўртинчидан, базавий молиялаштиришга ўтказилган илмий ташкилотларнинг тасдиқланган илмий-тадқиқот дастурлари илмий фаолиятга оид давлат дастурларга ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириб борилади.

Шунингдек, бюджет илмий ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили Агентликка кейинги йилларда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот дастурлари лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритиши ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилган илмий-тадқиқот дастурлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан келишилиши ва илмий ташкилотнинг юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланиши таклиф этилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар натижасида, Президентимиз томонидан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси ва Инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, Ўзбекистонни 2030 йилга келиб Глобал инновацион рейтингида ТОП-50 таликка киришига замин яратади.

Фармон лойиҳасига асосан таклиф этилаётган илмий ташкилотлар фаолиятини молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилиши, илмий ҳамжамият учун амалий аҳамиятга эгадир.

Бу эса бир тарафдан илмий ташкилотларга ёшларни жалб этиш, илмий фаолият билан шуғулланувчи кадрларни бандлигини таъминлаш имкониятларини очиб берса, иккинчи тарафдан, илмий ташкилотларнинг иқтисодиётга тутган ўрнини яхшилаш, рақобатбардош илмий ишланма ва технологияларни яратилиши ва уларни жорий этилишига олиб келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер