Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилади
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган 5 та илмий лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати юзасидан оралиқ/якуний ҳисобот натижаларига кўра мониторинг ўтказилиши режалаштирилган.
Келгуси ахборотларимизда ўтказилган мониторинг натижасига кўра 5 та илмий лойиҳа бўйича аниқланган камчиликлар очиқлаб борилади.
Мониторинг жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
— илмий-тадқиқот ишларининг имзоланган шартнома ва унинг календарь режасига асосан бажарилиши ҳолати;
— ижрочи ташкилот томонидан зарур шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, кўлга киритилган муҳим илмий натижалар ва уларни мавжуд эҳтиёжларга мослиги;
— давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланганлиги, илмий асбоб-ускуналар ҳарид қилинганлиги (ажратилган маблағнинг камида 40 фоизини моддий техник базага тўғри йўналтирилганлиги);
— нуфузли маҳаллий ва хорижий журналларда мақолалар чоп этиш натижалари ва уларнинг мавжуд салоҳиятга нисбатан қиёсий таҳлили;
— лойиҳа доирасида қўлга киритиладиган якуний натижалар ва уларни тижоратлаштириш (амалийётга жорий этиш) имкониятлари муҳокама этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг