Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир — Шавкат Мирзиёев
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
“Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”, — деди давлат раҳбари.
Президент йиғилганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.
“Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин. Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг