Илхом Махкамов Хитой транспорт вазири Ли Сяопен билан учрашди
Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди.
Хусусан, вазирлар “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, “Андижон –Ўш – Иркештом – Қашғар” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш, халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга визаларни енгиллаштирилган тартибда бериш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликда янги мультимодал транспорт коридорларини шакллантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг