Илғор инновацион услублар оммалаштирилмоқда

09:46 28 Май 2020 Иқтисодиёт
844 0

Андижон туманида «Илғор тажрибалар ва инновацион технологияларни қўллаш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш» мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди. Унда Андижон туманининг Ойжамол массивида жойлашган дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида олиб борилаётган ишлар атрофлича ўрганилди.

-Анжуман давомида бошоқли дон, мойли, озуқа ва ноанъанавий экинларни парваришлашнинг инновацион услублари орқали юқори ва олий навли ҳосил олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва ютуқлар муҳокама этилди,-дейди семинар иштирокчиси Санжар Аҳмедов. –Андижон туманида қўлланилаётган тажрибани республикамиз миқёсида оммалаштириш қишлоқ хўжалиги тараққиётига хизмат қилади.

Айтиш жоиз, бугунги кунда ушбу илмий-тадқиқот институтининг 35 гектар майдонида буғдой селекцияси бўйича 20 мингдан ортиқ бошоқли дон навлари намуналари ҳамда дурагайлари устида иш олиб борилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер