Илғор инновацион ғоя ва лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича фикр алмашилди

13:10 14 Ноябрь 2023 Жамият
242 0

Фото: “Халқ сўзи”

Андижон машинасозлик институтида “Ахборот оқимлари ва интеллектуал тизимларнинг ижтимоий, иқтисодисй ва техник-технологик тармоқлардаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Россия, Хитой, Германия, Жанубий Корея, Япония, Қирғизистон каби мамлакатларнинг олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, талабалар ҳамда мустақил изланувчи мутахассислар иштирокидаги ушбу тадбирда ўзбекистонлик олимларнинг ҳам маърузалари тингланди.

— Жумладан, ҳамкасбларимиз томонидан “Янги Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришда сифатли таълим ва рақамли технологияларнинг роли”, “Техник олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг ижодкорлигини ошириш ва ўқув жараёнларида янги замонавий ўқув инновацион услубларни жорий етиш” каби мавзулардаги изланишлари атрофлича ўрганилди, – дейди институт кафедра мудири Саида Атажонова. –Анжуман нафақат, минтақадаги, балки, жаҳондаги энг долзарб масалалар юзасидан ишлар самарадорлигини ошириш, илғор инновацион ғоя ва лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш, намунали тажриба ва иш услубларини оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилганлиги билан аҳамиятга эга.

Анжуман давомида ўқитиш, сунъий интеллект, ишлаб чиқариш ва таълим интеграцияси, иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари муаммолари, ечимлари муҳокама қилиниб, қатор долзарб масалалар бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

журналист.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер