Иккита «Cobalt»ни дарахт босиб қолди
Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида кучли шамол оқибатида машиналарни дарахт босиб қолганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолатга туман ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, Иккита «Cobalt» русумли машинани кучли шамол натижасида синиб кетган дарахт босиб қолган. Ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш олиб боришмоқда.
«Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, фавқулодда вазиятлар юз берганида 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилиш зарур.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг