Иккинчи Жаҳон урушининг Сирдарёдаги сўнгги қатнашчиси вафот этди

14:54 14 Май 2025 Жамият
179 0

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Ўскан Ҳожиманов оламдан ўтди. У Сирдарё вилоятида ҳаёт бўлган ягона уруш қатнашчиси эди. Боёвут туманининг Усмон Юсупов маҳалласида яшаган Ўскан бобо 1943 йилда фронтга отланиб, Москва остоналаридан Кёнигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтди. Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Урушнинг охири кўриниб қолганда яраланди. Ярославль областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил даволанди. 1950 йилда она юртига қайтиб, узоқ йиллар ҳайдовчилик қилди. Отахоннинг жасорати асло унутилмайди.ф

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер