Иккига ажралиб қолган маҳалла

23:42 12 Июль 2022 Жамият
1205 0

Фото: "Халқ сўзи"

Таҳририятимизга Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Қизилсой маҳалласи фуқаролари номидан мурожаат келиб тушди. Уни бироз таҳрир билан ўз ҳолича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: "Халқ сўзи"

«Ассалому алайкум, "Xalq soʼzi" канали. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Қизилсой маҳалласидан ўтувчи кўприк авария ҳолатига келганлиги туфайли бир маҳалла иккига ажралиб қолди. Кўприк таъмирталаб аҳволга келиб қолганига мана 5 ой бўлдики, таъмирлашдан дарак йўқ. Аҳолига қийинчиликлар туғилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан вакиллар келиб кўприкни беркитиб кетишгач, машиналар сой ичидан сув кечиб ўтишига тўғри келмоқда. Керакли ташкилотлар эътибор қаратса яхши бўларди. Ёшу қариси бор аҳоли тиббиёт пунктига машинада бориш учун айланма йўлдан юрилса, нақд 18 километр йўл босишига тўғри келади».

Мурожаатда илова қилинган фото ва лавҳалардан ҳам вазият жиддийлиги кўриниб турибди. Ушбу ҳолатга вилоят мутасаддилари эътибор қаратишига умид қиламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер