Икки кунда 12 мингдан ортиқ хонадоннинг қиш мавсумида бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жорий йил 21-22 декабрь кунлари Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда 3 та ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш копрессор шохобчаларида (АГТКШ) 7,3 млрд сўмлик бўлган 7,3 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан:
➖Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган «ГАЗХИЗМАТТАЪМИҲОТ» корхонаси томонидан газ ҳисоблаш ускунасиинг ўлчов тармоғига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 2,9 млрд сўмлик;
➖Ғузор туманида жойлашган «ТАЗИБ» МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига ва ўрнатилган муҳрларга ташқи таъсир кўрсатиган ҳолда 3,5 млрд сўмлик;
➖Тошкент шаҳар, Янги Ҳаёт туманида жойлашган «ЭНEРEГО МАШТРАНС ИМПEХ» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғи кириш зулфинига ўрнатилган бир маротабалик тамғани бузган ҳолда 921 млн сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг